Линклар

logo-print
НАТО расмийлари ливиялик исёнчиларга полковник Муаммар Қаддафийни топишда ёрдам бериши ҳақида маълум қилди.

Британия Мудофаа вазири Лиам Фокс Sky News телеканалига берган интервюсида НАТО ливиялик исёнчиларга Қаддафийни қидиришда разведка учун зарур жиҳозлар билан таъминлашини айтди.

Қаддафий сешанба куни исёнчилар унинг қароргоҳини қўлга киритганидан сўнг ғойиб бўлган ва ҳанузча унинг қаерда эканлиги номаълум қолмоқда.

Ливия ўтиш даври ҳукумати Қаддафийнинг боши учун 2 миллион динор (қарийб 1,6 миллион АҚШ доллари) миқдорида мукофот эълон қилган эди.

Миллий кенгаши раҳбари Мустафо Абдул Жалил Муаммар Қаддафий атрофидаги шахслардан бирортаси уни ўлдирса ёки қўлга олишга ёрдам берса, ўтмишда қилган жиноятлари авф этилишини айтди.

Айни пайтда Триполи ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида исёнчилар билан Қаддафий тарафдорлари ўртасида жанглар давом этмоқда.

Франция президенти Николя Саркози Ливияда Қаддафий режими яксон қилинмагунча, исёнчиларни қўллашини маълум қилди.

25 август куни Истанбул шаҳрида ливиялик исёнчилар Ғарбдаги тарафдорлари билан учрашиб, Ливиядаги вазиятни муҳокама қиладилар.
XS
SM
MD
LG