Линклар

Италия Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, 24 август куни Ливияда ўғирланган италиялик тўрт журналист озод этилди.

Италиянинг Corriera della Sera, La Stampa ва Avvenire газеталарининг журналистлари Завиядан Триполига машинада кетаётган пайтда Қаддафий тарафдорларининг пистирмасига дуч келган эдилар.

Ҳужум чоғида журналистларнинг ливиялик ҳайдовчиси ҳалок бўлган, ўзлари эса ўғирлаб кетилган эди.

Италия расмийларига кўра, журналистлар Триполидаги хусусий уйлардан бирида ушлаб турилган ва кейинчалик уларга телефон орқали ўз муҳаррирлари билан боғланишга рухсат берилган.

Айни пайтда журналистларнинг озод этилиши билан боғлиқ бошқа тафсилотлар эълон қилинмаяпти.
XS
SM
MD
LG