Линклар

“Қўрғошин” фильми икки халқаро кинофестивалга қўйилди


"Қўрғошин" фильмидан кадр.

"Қўрғошин" фильмидан кадр.

Режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг “Қўрғошин” фильми “Киношок-2011” кинофестивали танловига киритилган 14 фильмдан бири бўлди.

Ушбу фестивал жорий йилнинг 11-20 сентябр кунлари Россиянинг Анапа шаҳрида ўтказилади.

Шунингдек, “Қўрғошин” фильми 19-24 сентябр кунлари Олмаота шаҳрида ўтадиган “Евроазия” халқаро кинофестивалига ҳам қўйилди.

“Қўрғошин” фильмида ўтган асрнинг 50- йилларида КГБда ишлаган Умар исмли ўзбекнинг тақдири ҳақида ҳикоя қилинади. Ўз юртдошларини қатоғон қилинишига кўмаклашиб келган Умар Сталин ўлимидан сўнг ўзини отади.

“Ўзбеккино” миллий агентлиги мутахасиси Дилфуза Мардоновага кўра, фильм ўзбек кино танқидчилари томонидан мазмун ва савияси жиҳатдан яхши кутиб олинган.

Бироқ мутахасис "Қўрғошин" фильми иккита кинофестивалда нуфузли ўринларни бирини эгаллашига шубҳа қилади.

- Ўзбек халқлари учун яхши бўлган фильмни фестивалда бошқа миллатлар қандай қабул қилишаркан¸ шунга ҳайронман. Россия ўша даврда марказда бўлганку, ўша томонидан балки бу филм яхши қабул қилинмас, деди Мардонова.
XS
SM
MD
LG