Линклар

Мустақиллик байрами арафасида ҳозирланган туркум дастурларнинг навбатдагиси водий шаҳарларига бағишланди.

Мамлакат мустақиллигининг 20 йиллиги арафасида Ўзбекистон шаҳарлари қандай кўринишга кирган?

Кўз нимадан қувнайдию дил нимадан оғрийди?

Озодликнинг бу саволларига оддий ўзбекистонликлар жавобларини эшитинг.

Туркум эшиттиришларимизнинг дастлабкиси пойтахт Тошкентга бағишланган эди.

Бугун навбат Фарғона водийсидаги вилоятлар марказларига.



Марказий кўчалари 2-3 қаватли муҳташам бинолар билан сайқалланаётган, лекин чинорлари кесилиб кетган Андижон, Фарғона ва Наманган аҳли учун, қўшиқда айтилганидай, Баҳору Ёз ўтди.

Жазирама иссиқда салқин жой тополмай қолган водийликларнинг умидлари энди Куздан.

Эшиттиришда Озодбек Назарбеков, Элмира Ўрозбоева, Дадахон Ҳасанов ва Қиличбек Мадалиевлар ижросидаги қўшиқлардан фойдаланилди.
XS
SM
MD
LG