Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:29

Қозоғистонда иш ташлаган нефтчининг қизи ўлдирилди


Нефтчилар уч ойдан буён иш ташламоқдалар.
Нефтчилар уч ойдан буён иш ташламоқдалар.

24 август куни Қозоғистоннинг Манғистау вилояти Жанаўзен шаҳрида уч ойдан буён иш ташлаётган нефтчилардан бирининг қизи, 18 ёшли Жансауле Карабалаева жасади топилди.


Уч ойдан буён иш ташлаш акциясини давом эттираётган “Озенмунайгаз” нефт компаниясининг, касаба уюшмаси фаоли Кудайберган Карабалаевнинг 18 ёшли қизи Жансауле 20 август куни бедарак йўқолди ва унинг чавақланган мурдаси тўрт кундан кейин Жанаўзен шаҳри четидан топилди.

Қозоғистонлик ҳуқуқ фаоллари Жанасауле Карабалаеванинг қийнаб ўлдирилгани тахмин қилмоқда. Қизнинг мурдаси топилган пайти, унинг бош суяги ёрилган ва жағи синган ҳолда бўлгани айтилаяпти.

25 август куни Жансауленинг дафн маросимида қатнашиб, унинг отаси Кудайберган Карабалаев билан суҳбатлашган “Руҳ пен тил” ёшлар клуби фаоли Инга Иманбайга кўра, қизнинг отаси ҳозирча ҳеч кимдан гумонланмаслигини айтган.

- Қизнинг уйидаги дафн маросимида унинг отаси билан гаплашдим. У киши ҳақиқий қотил топилмагунча, бировдан гумонланмаслигини айтди. Бироқ у касбий фаолияти туфайли “Озенмунайгаз” раҳбарлари ва маҳаллий хокимликлар билан бир неча бор зиддиятда бўлганини яширмади. Унинг ҳамкасблари эса қотилликни иш ташлаётган нефтчиларни уларни қўрқитиш учун содир этилганини айтмоқдалар,- деди Инга Иманбай.

“Озенмунайгаз” компанияси ишчиси Роза Тўлатаева Озодлик билан суҳбатда ушбу қотиллик қиз отасининг касбий фаолияти билан мутлақо боғлиқ эканини айтади.

- Кудайберган Карабалаев ҳар доим адолат йўлида юради. Энди уни қизини ўлдириб кетишди. Ҳозирда мен мактабга борадиган болаларимдан хавотир олаяпман. Ўзим уч ойдан ошди ҳали уйга бормадим. Биз иш ташлаганимиздан кейин бизга ҳар хил қўрқитувлар бўлди. Оила аъзоларимиз ўртага қўйилган таҳдидлар ҳам кўп бўлди. Телефон орқали бу каби таҳдидли СМСларни кўп олганмиз. Шундан келиб чиқиб Карабалаев қизининг қотиллигини унинг отасининг иши билан боғлиқ эканини англаш қийин эмас, деди Роза Тўлатаева.

Манғистау вилояти ИИБ матбуот хизмати вакили Жансауле Карабалаеванинг ўлими бўйича жиноий иш қўзғатилгани маълум қилди.

- Жиноий иш қўзғатилди, тергов давом этаяпти. Бироқ айни пайтда қотиллик бўйича гумондорлар йўқ. Бу қотиллик унинг отасининг ўлими билан умуман боғлиқ эмас, деди Манғистау вилояти ИИБ матбуот хизмати вакили.

2 август куни “Озенмунайгаз” касаба уюшмаси фаоли Жаксилиқ Турбаевнинг ҳам ўлиги топилган ва бу қотиллик ҳам унинг касбий фаолияти билан боғлиқ экани тахмин қилинган эди.

Манғистау вилоятида жорий йилнинг 26 майидан буён “Каражанбасмунай” ва “Озенмунайгаз” компанияларининг ишчилари иш ташлаш акциясини давом эттираяптилар.

Нефтчилар иш шароитлари яхшиланиши, ойлик маошлари оширилиши, касаба уюшмаларининг мустақил фаолият юритишини ва қамалган нефтчиларнинг озод қилинишини талаб қилмоқдалар.

Бу Қозоғистон тарихидаги энг оммавий ва узоқ давом этаётган иш ташлаш ҳисобланмоқда.

Иш ташлаш акцияси бошланганидан кейин 400дан зиёд нефтчи ишдан бўшатилди ва ўнлаб фаол ишчилар ҳибсга олинди.
XS
SM
MD
LG