Линклар

Исёнкорлар раҳбарлари яқин фурсатда Бенғозидан Триполига кўчиш ва барча сиёсий ишларни пойтахтдан туриб бошқаришларини айтишмоқда.

Ливия ўтиш даври миллий кенгаши молия вазири Али Тарҳуний бу ҳақда билдирди.

Қўшма Штатлар ва Жанубий Африка Ливияга қарашли музлатиб қўйилган маблағларни очиш ва ливияликларга гуманитар мақсадлар учун 1.5 миллион доллар ажратишга келишган.

Февралда Ливияда можаро бошланганидан кейин Қаддафий режимига қарашли маблағлар музлатиб қўйилган эди.

Ливия ўтиш даври миллий кенгаши Қаддафий режими қулатилиши ортидан фуқаролар ойлик маоши ва нафақаларини тўлаш, мамлакатда тиббий хизмат ва хавфсизликни тиклаш ишлари учун халқаро ҳамжамият зудликда 5 миллиард доллар ажратиши кераклигини билдирган.

Ливияга қарашли музлатиб қўйилган маблағларни очиш ва уларни исёнчиларга беришга Жанубий Африка мамлакати қарши чиқаётган эди.
XS
SM
MD
LG