Линклар

logo-print

Халқаро Амнистия Ливияда асирларга нисбатан шавқасизликлардан ҳавотирда


Халқаро Амнистия инсон ҳуқуқлари ташкилотига кўра, Ливияда курашаётган ҳар икки томон – Муаммар Қаддафийга тарфдор кучлар ҳам, уларга мухолиф исёнчилар ҳам асирларга нисбатан шавқатсиз муносабатда бўлмоқда.

Қароргоҳи Лондонда жойлашган ташкилот Ливиядаги Абу Салим қамоқхонасида ўспирин маҳбуслар Муаммар Қаддафийга тарафдор кучлар тарафидан зўрлангани холатларини ўрганган.

Шунингдек, Халқаро Амнистия ташкилотига кўра, Ливиядаги ўтиш даври миллий кенгаши раҳбарияти инсон ҳуқуқларини ҳурматлаши, Қаддафий режими давридаги қаттоликлар такрорланмаслиги ҳақида берган ваъдаларига қарамай исёнчи кучлар назоратидаги Аз Зовия шаҳридаги қамоқхонада махбуслар ўта аянчли аҳволда сақланмоқда ва таҳқирланмоқда.
XS
SM
MD
LG