Линклар

Ироқда рўй берган бир қатор портлашлаш оқибатида камида 14 одам нобуд бўлди.

Мамлакат жанубидаги Басра шаҳридаги шиа масжиди яқинида уюштирилган бомба ҳужумидан тўрт одам ҳалок бўлди, ўнлаб одам жароҳатланди.

Масжид яқинида мина ўрнаштирилган машинада бўлган худкуш ўзини портлатиб юборган.

Бошқа портлашлар Ироқнинг Фаллужа, Кармаҳ ва пойтахт Бағдод шаҳарларида содир этилган ва асосан Ироқ хавфсизлик кучлари ҳужумларга нишон бўлган.

Ассошиэйтед пресс агентлигига кўра, портлашларда ҳалок бўлганларнинг саккиз нафари хавфсизлик кучлари ҳодимларидир.

Вашингтон ва Бағдод ҳукуматлари ўртасида эришилган келишувга кўра АҚШ қўшинлари Ироқни шу йил оҳирига қадар тарк этишлари керак.
XS
SM
MD
LG