Линклар

Тўрт ой аввал Бокуда аксилҳукумат намойишлари пайти ҳибсга олинган олти нафар озарбайжонлик мухолифат фаоли уч йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум этилди.

Уларга рухсат этилмаган митингни ташкил этиш, жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид солиш, ҳукумат расмийларига қаршилик кўрсатиш ҳамда уларга нисбатан куч қўллаш каби айблар қўйилди.

Шу йил 2 апрел куни Озарбайжон полицияси Бокуда мухолифатнинг ҳукуматга қарши намойиш ўтказиш уринишини тўхтатиб, намойишчиларнинг аксарини қўлга олган эди.
XS
SM
MD
LG