Линклар

Жанубий Корея президентининг Қозоғистонга сафари мобайнида икки мамлакат ўртасида умумий қиймати 11 миллиард долларлик шартномалар имзоланган.

Эришилган шартномалардан энг йириги Қозоғистоннинг Балҳаш кўли қўйнида электр станцияси қурилиши ҳамда Қозоғистон ғарбида газ-кимё комплексини барпо этишда Жанубий Кореянинг иштироки билан боғлиқ.

Samsung ҳамда Korea electric power ширкатлари ушбу лойиҳаларда қатнашиш учун 2009 йилда тендерни ютган эди.

Президент Ли Мён Бак Қозоғистонга келишдан олдин Ўзбекистонда бўлди.
XS
SM
MD
LG