Линклар

Россия ва Хитой элчиси Сурияга қарши резолюция муҳокамасига келмади


Сурия президенти Башар ал-Ассад.

Сурия президенти Башар ал-Ассад.

БМТдаги дипломатлардан олинган маълумотларга кўра, Россия ва Хитой элчилари Сурия президенти Башар ал-Ассад режимига нисбатан санкция жорий қилиш таклифига бойкот қилди.

Пайшанба куни Ғарб давлатлари таклиф қилган резолюциянинг лойиҳаси муҳокама қилиниши кутилган йиғилишда Россия ва Хитой элчиларининг ўрни бўш бўлган.

БМТ Хавфсизлик кенгашида вето қўйиш ҳуқуқига эга бўлган Россия Сурия режимига нисбатан ҳар қандай резоюцияга қарши бўлишини шу вақтгача ҳам билдириб келаётган эди.

АҚШ ва қатор Европа давлатлари Сурия президенти Башар ал-Ассадни истеъфо беришга чақириб келмоқда.

Инсон ҳуқуқлари фаолларидан олинган маълумотларга кўра, Сурияда шу йил март ойида бошланган норозилик намойишларининг ҳукумат қўшинлари томонидан қонли тарзда бостирилиши натижасида 2 минг 200 дан ортиқ одам ўлдирилгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG