Линклар

Япония бош вазири Наото Кан истеъфо берди


Япониянинг эндиликда собиқ Бош вазири Наото Кан.

Япониянинг эндиликда собиқ Бош вазири Наото Кан.

Қарийб бир йилдан ортиқ Япония Бош вазири бўлган Наото Кан истеъфо беришини маълум қилди.

Шунингдек, унинг иқтидордаги Япония Демократик партияси раҳбарлигидан ҳам истеъфо бергани айтилмоқда.

Эндиликда бу партия душанба куни ўзига янги етакчи танлайди ва янги етакчининг бош вазир бўлиши кутилмоқда.

Наото Кандан кейин келадиган раҳбар сўнгги беш ичида Японияда Бош вазирликка тайинланган бешинчи раҳбар бўлади.

Кан шу йил 11 мартда содир бўлган табиий офатга қарши чора кўришда йўл қўйган камчиликлари учун қаттиқ танқид қилинган эди.

Ҳозирда унинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган номзодлар орасида Ташқи ишлар вазири Сейжи Маеҳара, Молия вазири Ёшиҳико Нода ва Савдо вазири Банри Каиедалар кўрилмоқда.
XS
SM
MD
LG