Линклар

logo-print
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов фармони билан мамлакатдаги микрофирма ва кичик корхоналар валюта тушумларининг 50 фоизини давлатга сотиш мажбуриятидан озод қилинди.

Бунга қадар бундай корхоналар экспорт қилган маҳсулотлари учун тушган валюта маблағларининг 50 фоизини Марказий банкка сотишга мажбур эди.

Бу фармоннинг Правда Востока газетасида эълон қилинган матнида 2012 йилнинг 1 январидан микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ ставкаси 6 фоиздан 5 фоизга туширилиши айтилган.

Ўзбекистон қонунчилигига биноан ишчилари сони 20 кишидан ошмаган корхоналари микрофирма, ишчилари сони 100 кишидан ошмаган корхоналар кичик корхона ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG