Линклар

БМТнинг Нигерия пойтахти Абужа шаҳридаги ваколатхонасида содир бўлган портлашда камида 16 киши қурбон бўлган.

Бу ҳақда Халқаро Қизил хоч ташкилоти хабар берди.

Гувоҳларга кўра, портловчи мослама ўрнатилган юк машинаси ваколатхона биносига келиб урилган.

Ваколатхонанинг бир неча идораси жойлашган бино вайрон бўлган. Шу боис, вайроналар орасида яна бошқа жасадлар ва жароҳатланганлар бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Ҳозирча ҳужум учун масъулиятни ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.

Гумон қилинаётганлар орасида Нигериядаги баъзи исломий радикал гуруҳлар, жумладан, Боко Ҳарам гуруҳи ва Ал-Қойданинг бу давлатдаги қаноти бор.
XS
SM
MD
LG