Линклар

Британия Мудофаа вазирлиги ўз ҳарбий самолётлари Ливиянинг Муаммар Қаддафий туғилган Сирте шаҳрига аниқ нишонга олувчи ракета ҳужумини амалга оширганини маълум қилди.

Ливия етакчиси Муаммар Қаддафий исёнчилар унинг Триполидаги қароргоҳини эгаллагандан буён жамоатчилик кўз ўнгидан ғойиб бўлган.

Унинг қаерда экани ҳануз номаълум қолмоқда.

Қаддафийни қидираётган исёнчи гуруҳлар ҳам Сирте шаҳри томон юриш қилаётгани, аммо шаҳар шарқида қаттиқ қаршиликка учраётгани айтилмоқда.

Исёнчилар етакчилари Қаддафийни тирик ёҳуд ўлик ҳолда қўлган олган кишига 1 миллион АҚШ доллари миқдорида мукофот эълон қилган.

Шунингдек, исёнчилар ўз қароргоҳини Бенғозидан Триполига кўчира бошлаганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG