Линклар

Ал Бано: Ислом Каримов, сиз менинг ҳам президентимсиз!


Ал Бано ва унинг президенти

Ал Бано ва унинг президенти

Самарқанд шаҳрида "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивали бошланди.

Фестивални Ўзбекистон президенти Ислом Каримов очиб берди ва ундан сўнг маросимга таклиф қилинган хорижий меҳмонларнинг табрик нутқлари бошланди.

Хориж дипломатлари фестивални олқишлаш билан бирга Ўзбекистон халқи ва раҳбариятини мамлакат мустақиллигининг 20 йиллиги билан ҳам қутладилар.

Ўзбекистон марказий телевидениеси узатган жонли кўрсатувда президент Ислом Каримов ёнидан жой олган хорижий меҳмонлар орасида таниқли италян хонандаси Ал Бано ҳам кўринди.

Концерт давомида ўзининг тарихий "Феличита" қўшиғини айтган Ал Бано қўшиқ ижросидан сўнг Самарқанд пойи заминини ўпди ва президент Ислом Каримовни олқишлади.

"Бугун сиз менинг ҳам президентим эканингизни ҳис қилдим", деди, жумладан, Ал Бано.



Италян хонандасининг бу ҳаракатларидан ҳаяжонланган президент Каримов саҳнага чиқди ва хонандани ўз бағрига олди.

Ўзбекистонга жўнаб кетишидан аввал Озодликка интервью берган Ал Бано президент Каримовнинг қизи Гулнора Каримова билан бажонидил қўшиқ куйлашга тайëрлигини айтган эди.

Ўтган йил Тошкентда Гулнора Каримова базмида куйлаган¸ аммо Ал Баночалик баландпарвоз гаплар айтмаган ва концерт бергани учун кейинчалик кечирим сўраган Стинг ғарб матбуотида "иккиюзламачи¸ мунофиқ"қа чиқарилган эди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG