Линклар

logo-print
БМТ хавфсизлик кенгаши Нигерия пойтахти Абужа шаҳридаги БМТ ваколатхонаси яқинида содир этилган портлашни кескин қоралаб, уни “даҳшатли жиноят” дея баҳолади.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мунга кўра, ташкилотнинг Абужадаги ваколатхонасида 26 та инсонпарварлик идоралари жойлашган бўлиб, портлаш содир этилган пайтда бинода 100 нафар одам ишлаётган бўлган.

Ҳужум оқибатида камида 25 одам ҳалок бўлди, ўнлаб киши жароҳатланди.

Портлаш учун маъсулиятни Нигерияда ҳокимият учун кураш олиб бораётган “Боко Ҳарам” радикал гуруҳи ўз зиммасига олди.

АҚШ президенти Барак Обама ҳам Абужадаги портлашни қоралади.
XS
SM
MD
LG