Линклар

Ливиялик исёнчилар чегарада назорат ўрнатди


Ливияда оммавий ўлдирилган одамларнинг жасадлари топилди.

Ливияда оммавий ўлдирилган одамларнинг жасадлари топилди.

Кеча кечқурун ливиялик исёнчилар Қаддафийга содиқ ҳарбийлар билан бир неча кунлик жангдан сўнг Тунис билан чегарадаги асосий ўтиш пуктида ўз назоратини ўрнатдилар.

БМТ бош котиби Бан Ки Мун Ливиядаги барқарорликни тиклаш учун у ерга халқаро полиция кучлари жўнатилишини маълум қилди.

Аввалроқ Триполидан келган хабарга кўра, шаҳарда оммавий ўлдирилган одамларнинг мурдалари топилган.

Ливиядаги шифохоналардан биридан 200 мурда топилган, айни пайтда уларнинг шахси аниқланмоқда.

Триполи ва Сирт шаҳарларида Қаддафий тарафдорлари билан исёнчиларнинг тўқнашувлари давом этмоқда.

Айни пайтда Муаммар Қаддафийнинг қаерда эканлиги номаълумлигича қолмоқда.
XS
SM
MD
LG