Линклар

Абхазияда президент сайловида Анкваб ғолиб бўлиши мумкин


Александр Анкваб.

Александр Анкваб.

26 август куни Грузиядаги айирмачи ўлка ҳисобланмиш Абхазияда ўтказилган муддатидан аввалги президент сайловининг илк натижаларига кўра, вице-президент Александр Анкваб 51 фоиз овоз тўплаган.

Президентликка номзодлар орасида мухолиф кучлардан номзод Раул Ҳажимба ва Бош вазир Сергей Шамбалар ҳам бор эди.

Раул Ҳажимба сайлов натижалари сохталаштирилган бўлиши мумкинлигини маълум қилди.

Сайловда 70 фоиз сайловчилар иштирок этди.

Абхазиянинг иккинчи президенти бўлган Сергей Багапш шу йил май ойида ўпка хасталигидан сўнг вафот этган эди.
XS
SM
MD
LG