Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:57

Ўзбек аёлларининг ўтган ҳафта қувончлари


Uzbekistan - today's Uzbek women
Uzbekistan - today's Uzbek women

Ўзбекистонлик аёлларни ўтаётган ҳафтада нима суюнтирди ва нима куюнтирди? Озодлик мана шу икки савол билан тинловчиларига мурожаат қилди.

Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида яшовчи нафақахўр Лола ая Мирраҳимова ўтаётган ҳафтада электр таъминотида узилишлар бўлмагани уни хурсанд қилганини айтади:

- Саккизинчи йил бўлаяпти свет, газ йўқ эди. Ҳозир бир ойдан буён свет бераяпти. Шундай гаплар борки, мустақилликкача свет ёниб туради. Байрамдан кейин ўчирилади. Ҳозир свет бор, Худога шукр, ёнаяпти, умуман ўчирмаяпти, -дейди электр таъминотида узилиш бўлмаганидан ўтган ҳафтада қувониб ўтирган 73 ёшли онахон.

18 ёшли ўзбекистонлик бўлажак ўқитувчи Нигорахон ҳафта давомида қиш мавсуми учун турли тузламаларни тайёрлаш билан банд бўлибди. У бу иш ниҳоясига етганидан роса қувонибди.

-Уй юмушлари билан ҳафтам ўтди. Мариновкалардан қутилдик, қувондим. Ишлар ҳам тугади, насиб бўлса энди ўқиш. Яхши, Худога минг қатла шукр, ҳаммамиз сиҳат-саломатмиз, тинч яшаб юрибмиз. Шунисига шукр,- деди 18 ёшли Нигорахон.

Андижонлик Ёқутхон опа ўтаётган ҳафтада янги туширган келинининг хизматларидан қувониб юрганини айтади:

-Тўй қилдик, келин олдим. Биринчи келиним. Ҳозирча ҳаммаси яхши, -дейди суюниб андижонлик Ёқутхон опа.

Ўзбекистонлик бу галги суҳбатдошлар ўтаётган ҳафтада куюнтирган воқеалар ҳаётларида бўлмаганини билдирдилар.

Қанийди, ҳар кунимиз мана шундай қувончлар билан ўтса!
XS
SM
MD
LG