Линклар

logo-print
27 август куни Германиянинг Эрфурт шаҳрида WBA йўналиши бўйича энг оғир вазн тоифасида Жаҳон чемпиони камари учун ўзбекистонлик профессионал боксчи Руслан Чагаев россиялик боксчи Александр Поветкин билан рингга тушади.

Немисларнинг Universum Box-Promotion клубида шуғулланиб келаётган Руслан Чагаев 2007 йилнинг 14 апрел куни россиялик рақиби Николай Валуевни енгиб, илк бор профессионал бокснинг WBA йўналиши бўйича энг оғир вазн тоифасида Жаҳон чемпиони бўлганди.

2005 йилда профессионал боксга ўтган Александр Поветкин WBA рейтингида Руслан Чагаевдан кейин 2-ўринни эгаллаб келмоқда. Ҳозирда унга Германиянинг Sauerland Event промоутерлик фирмаси ҳомийлик қилади.

Жанг бугун кечқурун Тошкент вақти билан соат 10 да бошланади.
XS
SM
MD
LG