Линклар

logo-print
Жума куни кечқурун Жазоирнинг Шаршал шаҳридаги ҳарбий академияга ҳудкушлар уюштирган ҳужум оқибатида 18 киши ҳалок бўлди, 20 одам жароҳатланди.

Ҳалок бўлганлар орасида ҳарбийлар ҳам, тасодифий йўловчилар ҳам борлиги айтилмоқда.

Жазоир матбуотига кўра, ҳарбийлар ифторлик қилишга йиғилган пайти икки ҳудкуш портлаш мосламаларини ишга солган.

Айни пайтда ҳужум бўйича маъсулиятни ҳеч ким ўз зиммасига олганича йўқ.
XS
SM
MD
LG