Линклар

Сингапурда президентлик сайловлари ўтмоқда



Бугун Сингапурда сўнгги 18 йил давомида илк бор президентлик сайловлари бўлиб ўтмоқда.

Президентлик курсиси учун тўрт нафар номзод талабгор бўлмоқда. Уларнинг тўртталаси ҳам бир хил-Тан фамилияли кишилардир.

Сингапурнинг амалдаги президенти 87 ёшли Селаппан Рам Натан ёши ўтиб қолганини айтиб, сайловга ўз номзодини қўймади.

Сингапурда президентлик лавозими энг даромадли ҳисобланади: президентнинг ойлик маоши бир йилга 3,5 миллион АҚШ долларидан кўпроқни ташкил қилади.
XS
SM
MD
LG