Линклар

logo-print
Бугун Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятида иккита портлаш содир этилди. Дастлаб Қандаҳор шаҳар шифохонаси олдида бомба ўрнатилган машина портлаши оқибатида 7 киши жароҳатланди. Кейин ҳудкуш полиция биноси олдида ўзини портлатиб юбориши оқибатида 16 одам жароҳат олди.

Ҳилманд полицияси маълумотига кўра, бугун Лашкаргоҳ шаҳридаги банклардан бирининг олдида содир этилган портлашда 4 киши ҳалок бўлди, 22 одам жароҳатланди.

Айни пайтда портлашлар бўйича маъсулиятни ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олганича йўқ.
XS
SM
MD
LG