Линклар

Мустақил журналист жавобгарликка тортилади


Мустақил журналист Елена Бондар маъмурий жавобгарликка тортиладиган бўлди.

Мустақил журналист Елена Бондар маъмурий жавобгарликка тортиладиган бўлди.

Тошкентлик мустақил журналист Елена Бондар Ўзбекистон чегарасидан декларация қилинмаган флеш карта, СД-диск олиб ўтганликда айбланди.

27 август куни Елена Бондар Тошкент ҳалқаро аэропортининг божхона бошқармасига чақирилди.

- Дастлабки тергов бўлди. Менга маъмурий қонунбузарликни расмийлаштиришди. Божхоначилар ноқонуний маҳсулот олиб келганликда айблаяпти. Аслида мени божхона текширувидан ўтказмасдан, паспорт назоратида ушлаб, текширишган. Божхона кодексининг 164- ва 227-моддасининг 1 - қисми билан айбланаяпман. Энди суд маҳкамаси бўлар экан, - деди тошкентлик мустақил журналист Елена Бондар.

22 август куни Қирғизистондан Ўзбекистонга қайтган мустақил журналист Елена Бондар аэропорт ходимлари томонидан бир неча соат ушлаб турилганди.

Божхоначилар журналистдан учта СД-диски, тўртта флеш карта, ҳамда иккита видеокассетасини экспертиза учун олгач¸ ўзини қўйиб юборган эди.

Маълум бўлишича, ушбу ахборот ташувчи мосламалар Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига экспертиза учун узатилди.

-Ўзбекистон жиноий-процессуал кодексининг 180- ва 182 моддаларига асосан экспертиза қилинади. Менинг флеш карта ва дискларимда диний-сепаратистик, экстремистик материаллар бор ёки йўқлигини аниқлаш учун қилинади, - деди тошкентлик ёш журналист.

27 август куни журналист Тошкент ҳалқаро аэропортининг божхона бошқармаси терговчиси Акмал Жалиловга Ўзбекистонни тарк этмаслик ҳақида тилхат ёзиб берди.

Озодлик терговчи Акмал Жалилов билан боғланиб, 23 ёшли журналистнинг иши ҳақида маълумот беришни сўради. У маълумот бера олмаслигини айтиб, декларацияга ахборот ташувчи мосламаларни қайд этиш кераклигига урғу берди.

- Т6 шаклидаги декларацияда “носители информации” деган банди бор. Ана шу бандда шахсий бўлса ҳам кўрсатиш керак. Агар кўрсатилмаган бўлса, ичидаги маълумотлар ҳеч қандай қизиқиш уйғотмаса, масалан, кинолар, мусиқалар, шахсий расмлар каби- улар ҳеч қандай қизиқиш уйғотмайди. Текшиурвдан кейин қайтариб берилади. Агар флеш карталар янги бўлса, миқдори кўп бўлса, сотиш учун олиб келаётган бўлиши мумкин. Ана шу ҳолатларда кўрсатилмаган бўлса ҳам тегишли қонунга асосан жавобгарликка тортилади, - деди Тошкент аэропортининг божхона бошқармаси терговчиси.

Божхона қонунларини бузганликда айбланаётган мустақил журналист Елена Бондар ҳимоячи олишга моддий имконияти йўқлигини қўшимча қилди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG