Линклар


Ўзбекистонлик профессионал боксчи 32 ёшли Руслан Чагаев WBA йўналиши бўйича энг оғир вазн тоифасида Жаҳон чемпиони камарини рақибига бой берди.

27 август куни Германиянинг Эрфурт шаҳрида WBA йўналиши бўйича энг оғир вазн тоифасида Жаҳон чемпиони камари учун курашган Руслан Чагаев россиялик боксчи Александр Поветкинга мағлуб бўлди.

12 раунд давом этган қизиқарли баҳс натижаларига кўра, ҳакамлар Александр Поветкинни "мутлоқ ғолиб" деб топди.

Немисларнинг Universum Box-Promotion клубида шуғулланиб келаётган Руслан Чагаев 2007 йилнинг 14 апрел куни россиялик рақиби Николай Валуевни енгиб, илк бор профессионал бокснинг WBA йўналиши бўйича энг оғир вазн тоифасида Жаҳон чемпиони бўлганди.

2005 йилда профессионал боксга ўтган Александр Поветкин WBA рейтингида Руслан Чагаевдан кейин 2-ўринни эгаллаб келмоқда. Ҳозирда унга Германиянинг Sauerland Event промоутерлик фирмаси ҳомийлик қилади.
XS
SM
MD
LG