Линклар

logo-print

Қаддафий ҳокимиятни топшириш бўйича музокара ўтказиш таклифи билан чиқди


Полковник Муаммар Қаддафий исёнкорлар билан ҳокимиятни топшириш борасида музокара бошлашга тайёр.

Бу ҳақда Қаддафийнинг расмий вакили маълум қилди. У ахборот агентликларидан бирига телефон қилиб бундай музокаралар Қаддафийнинг ўғли Саади иштирокида ўтиши кераклигини айтган.

Ҳозирча исёнкор кучлар тарафидан бу таклифга муносабат бўлмади.

Пойтахт Триполининг катта қисимини назоратига олган исёнкорларнинг ишонишича Қаддафий ҳали ҳам Ливия пойтахтидадир.

Шунингдек, Ливия ўтиш даври миллий кенгаши вакилларидан бири Қаддафийнинг рафиқаси, қизлари ва бошқа яқинлари Жазоирга кетгани ҳақдаги таҳминларни илгари сурди.

Лекин, Жазоир ҳукумати бу маълумотни рад этди. Ливия ўтиш даври миллий кенгаши Қаддафийнинг боши учун 1700000 долларлик мукофот ваъда қилган.
XS
SM
MD
LG