Линклар

Афғонистондан ўтган жанггариларнинг Покистон ҳудудида амалга оширган ҳужумлари оқибатида 25 нафар хавфсизлик ҳодими ҳалок бўлгани юзасидан расмий Исломобод Қобул ҳукуматига норозилик билдирди.

Покистон ташқи ишлар вазирлиги шанба куни шимлий-ғарбий Ҳайбар минтақасида рўй берган ушбу ҳодиса юзасидан Афғонистоннинг Исломободдаги муваққат ишлари вакилига норозилик нотасини топширган.

Айтилишича, ўша куни юзлаб жанггари Афғонистондан Покистон ҳудудига ўтиб бир қатор ҳужумларни амалга оширган.

Исломобод расмийларига кўра, ҳужумлар оқибатида Покистоннинг 25 нафар хавфсизлик ҳодими ҳалок бўлган.

Мамлакатнинг бошқа расмийлари эса ҳалок бўлган хавфсизлик ва полиция ҳодимлари сони ўттиздан ошишини айтишган.

Шунингдек, ўша кунги отишма чоғида 12 нафар жанггари ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG