Линклар

АҚШнинг шарқий қирғоқлари бўйлаб ёпирилаётган "Айрин" тўфони сабаб Ню Йорк шаҳрида сув тошқини рўй бериши хавфи бор.

Шаҳарда кучли шамол кўтарилиб, жала қуйишни бошлаган. Тезлиги соатига 130 километрни ташкил этувчи тўфон бир неча соатлардан сўнг Ню Йорк қирғоқларига ёпирилиши кутиляпти.

Тўфон зарбалари оқибатида Шимолий Каролина, Виржиния ва Флорида штатларида камида саккиз одам ҳалок бўлган. 1.8 миллион хонадон электрсиз қолди.

Тўфон хавфи боис АҚШнинг Шимолий Каролина, Мэриленд, Виржиния, Делавер, Ню Жерси, Ню Йорк ва Каннектикут штатларида фавқулодда холат эълон қилинди.

Ню Йорк аэропортлари вақтинча ёпиб қўйилди, якшанба кунги барча рейслар бекор қилинди.

Шунингдек, Тошкентдан Ню Йоркга учиши керак бўлган рейс бир кунга кечиктирилди.
XS
SM
MD
LG