Линклар

logo-print
Покистондаги маҳкама мамлакат собиқ президенти Парвез Мушарраф мол-мулкини мусодара этиш ҳақида ҳукм чиқарди.

Эндиликда суднинг ушбу қарори асосида Мушаррафнинг уйи, Исломобод чеккасидаги дала ховлиси, банкдаги маблағлари ҳукумат тарафидан тортиб олинади.

Ҳукумат Парвез Мушаррафни 2007 йилда ўлдирилган собиқ бош вазир Беназир Бхутто хавфсизлигини етарли таъминламаган дея, уни ўлими билан боғлиқ иш бўйича сўроқ қилинишини хоҳламоқда.

Феврал ойида Покистон прокуратураси Мушаррафни ҳибсга олиш ҳақида ордер ҳам берган.

Ҳозирда Лондон ва Дубайда яшаётган Мушарраф қонунга хилоф ҳеч иш қилмаганини айтиб, суд талабига итоат қилмай келаётир.
XS
SM
MD
LG