Линклар

“Айрин” тўфонининг кучи пасайган ва у тропик бўрон даражасига туширилган.

Ню Йоркда ёмғир аралаш шамол тезлиги соатига 107 километрни ташкил этди.

Шунга қарамай Манҳеттенинг қуйи қисмларида сув тошқинлари юз берди.

Табиий офат сабаб Ню Йоркнинг қуйи соҳилида яшовчи 370 минг одам хавфсиз жойга кўчирилди.

Ню Йорк ҳокими Майкл Блумберг шаҳарликларни хонадонларида қолишга чақирди.

“Барча ичкарида бўлиши ва об ҳаво вазияти яхшилангунча ичкарида ўтириши керак”, - деди Блумберг.

Тўфон боис АҚШнинг Шимолий Каролина, Мэриленд, Виржиния, Делавер, Ню Жерси, Ню Йорк, Каннектикут штатларида фавқулодда холат эълон қилинди.

Ню Йорк аэропортлари вақтинча ёпиб қўйилди, якшанба кунги барча рейслар бекор қилинди.

Ҳозирга қадар АҚШда Айрин тўфони оқибатида камида тўққиз одам нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG