Линклар

Триполи гуманитар бўхрон ёқасида


Libya -- A rebel fighter slaps a wounded man accused of being a mercenary fighting for Muammar Qaddafi outside a fire station in Tripoli, 26Aug2011

Libya -- A rebel fighter slaps a wounded man accused of being a mercenary fighting for Muammar Qaddafi outside a fire station in Tripoli, 26Aug2011

Ливияда Муаммар Қаддафий ағдарилиши ортидан гуманитар бўхронга юз тутмоқда.

Трпиолининг аксар қисмида ичимлик суви, озиқ-овқат, ёқилғи ҳамда электр таъминоти буткул тўхтатилган.

Шифохоналарда дори-дармонлар етишмайди, шаҳарнинг аксар қисмида антисанитария ҳолати ҳукмрон.

Ливия миллий ўтиш даври кенгаши раҳбари Маҳмуд Жибрил мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштиришда кўмаклашишни сўраб Араб лигасига мурожаат этди.

Ҳозирда полковник Муаммар Қаддафийнинг қаерда экани номаълумлигича қолмоқда.

Аввалроқ Муаммар Қаддафий исёнкорлар билан ҳокимиятни топшириш борасида музокара бошлашга тайёр экани борасида уни матбуот вакили Муса Иброҳим маълум қилган эди.

Ўз баёнотида Иброҳим Муаммар Қаддафийни жума куни Ливияда кўргани ва у ҳали ҳам мамлакатда эканини айтган.
XS
SM
MD
LG