Линклар

logo-print
Ўзбекистон мустақиллигининг 20 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ хорижлик фуқаролар “Дўстлик” ордени билан мукофотланди.

Бу ҳақдаги президент фармонига мувофиқ, мукофот Ўзбекистон билан ўзаро дўстликни ривожлантиришга ҳисса қўшаётган чет эллик сиёсий арбоб, депутат ва ишбилармонларга берилган.

“Дўстлик” ордени билан мукофотланганлар рўйхатида Франция сенатори, “Франция-Марказий Осиё” дўстлик гуруҳи раиси Антре Дюле, Европа халқаро муносабатлар институти президенти Ирнерио Семинаторе, Япония парламенти депутати Ёширо Мори, Британия-Ўзбекистон жамияти раиси, Ўзбекистон-Британия Савдо ва саноат кенгаши ҳамраиси Ҳартли Бут, Хитойнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича “Дўстлик” жамияти раиси Чжан Дегуан, “Korean Eyr" компанияси раиси Чо Янг Хо ва бошқалар бор.
XS
SM
MD
LG