Линклар

logo-print
Баҳрайн подшоҳи Ҳамад ибн Иса ал-Халифа жорий йил бошида ҳибсга олинган норозилик акцияси иштирокчиларидан бир гуруҳини авф этди.

Қирол ал-Халифа норозиларга очилган жиноий ишлар ҳарбий трибуналдан фуқаролик судларига ўтказилиши ва мухолифатнинг норозилик намойишида иштирок этгани учун ўқишдан ҳайдалган талабалар ўқишга қайта тикланишини ҳам маълум қилди.

Жорий йилнинг феврал ойи бошида Тунис ва Мисрдаги ҳодисалардан илҳомланган баҳрайнликлар ҳам намойишга чиққан эдилар.

Март ойида иқтидордаги сунний ҳукумати таклифига кўра, Саудия Арабистони ва Форс кўрфазидаги яна бир нечта давлатлардан Баҳрайнга бир ярим мингга яқин қўшин киритилиши натижасида норозилик бостирилган эди.
XS
SM
MD
LG