Линклар

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жорж Крол ўзбекистонликларни Рамазон ҳайити билан табриклади.

Элчихона сайтида эълон қилинган табрикда муқаддас Рамазон ойида тоат-ибодатда бўлиш, рўза тутиш ва хайр-эҳсон қилиш орқали одамлар ўзаро бир-бирига яқинлашишини таъкидланади.

Табрикда жаноб Крол “Қўшма Штатлар ва Ўзбекистон халқини диний бағрикенглик ҳамда бир-бирини тушинишдай умумий қадриятлар асосида муносабатларни қандай қилиб янги босқичга кўтариш” борасида мулоҳаза қилишга чақиради.

Шунингдек, элчи Жорж Крол ўзбекистонликларни Мустақилликнинг 20 йиллиги билан ҳам қутлайди.

“Ўтган 20 йил давомида Ўзбекистон суверен ва мустақил республика сифатида ўз давлатчилиги, жамият қурилиши ва иқтисодиётини мустаҳкамлашда катта мувафаққиятларга эришган”ини қайд этган жаноб Крол АҚШ Ўзбекистонни қўллаб-қувватлашда давом этишини таъкидлайди.
XS
SM
MD
LG