Линклар

1988 йилда Шодландиянинг Локерби шаҳрида АҚШга тегишли учқични портлатиб юборгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган ва икки йил аввал соғлиги ёмонлиги туфайли озод қилинган Ливия махсус хизматининг собиқ ходими Абдулбосит ал-Магроҳий Триполидаги уйида ўта оғир аҳволда ётибди.

Бу ҳақда ал-Магроҳийнинг уйида бўлган CNN телеканали мухбирлари хабар қилди.

Магроҳий саратон касаллиги билан оғриётгани учун қамоқдан озод қилинган эди.

Ливиялик исёнчилар Магроҳийни қайта суд қилиш учун хорижга бермасликларини маълум қилдилар.

1988 йилда АҚШга тегишли учқичнинг портлатиб юборилиши оқибатида 270 киши нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG