Линклар

АҚШда "Айрин" тўфони ортидан камида 19 одам ҳалок бўлди, 6,6 миллиондан зиёд уй электрсиз қолди.

Президент Барак Обама "Айрин" хавфлилик жиҳатидан тропик довул даражасига пасайганини, бироқ ҳануз хавф сақланиб қолганини билдирди.

Ню Йорк мэри Майкл Блумбер шаҳар аҳлини ҳали уйдан чиқмай туришга чақирди.

- Биз бунга тайёр эдик. Биз астойдил ишладик. Биз жамоатчиликни огоҳлантирдик, биз Она табиат томонидан содир этиладиган ишлар билан ҳисоблашимиз керак бўлади. Сизнинг хавфсизлигингиз, сизнинг шахсий хавфсизлигингиз ўзингизга боғлиқ. Ню йоркликлар айни пайтда уйларингизда қолишларингиз шарт, - деди Майкл Блумбер.

Айни пайтда тошқин ва электр узилишлари бўлиш хавфи кучлилигича қолмоқда.

Бир қанча ҳудудлар, жумладан, Ню Йоркда кутилганидан камроқ талафот кўрилгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG