Линклар

logo-print

Ливия исёнчилари Мағроҳийни экстрадиция қилмайди


2009 йилда Мағроҳий Ливияда қаҳрамон ўлароқ кутиб олинган эди.

2009 йилда Мағроҳий Ливияда қаҳрамон ўлароқ кутиб олинган эди.

Ливиядаги исёнчиларнинг Ўтиш даври ҳукумати 1988 йилда Локерби хуружини содир қилганини тан олган Абдул Восит ал-Мағроҳийни экстрадиция қилмаслигини билдирди.

Исёнчилар Ўтиш даври кенгаши Адлия вазири Муҳаммад ал-Алағи Мағроҳийнинг бир карра судлангани ва айни қилмиш учун яна бир карра судланмаслигини айтди.

СНН мухбири Мағроҳийни Триполи шаҳридаги уйида кўргани ва унинг аҳволи деярли ўлимга яқин эканини хабар қилган эди.

Саратон касалига чалинган Абдул Босит ал-Мағроҳий Шотландиянинг Локерби шаҳрида АҚШ самолётини портлатганида 270 одам ўлган эди. Бу жиноятни тан олганидан сўнг Мағроҳий умрбод қамоққа ҳукм қилинган эди.

Аммо, қамоқда 8 йил ўтирганидан сўнг шифокорлар унда саратон касаллини аниқлаган ва атига бир йиллик умри қолган, деб ташҳис қўйганидан сўнг Мағроҳий 2009 йилда озод қилинган эди.
XS
SM
MD
LG