Линклар

Обама Айрин довули хавфи сақланиб қолаётганидан огоҳлантирди


АҚШ президенти Барак Обама.

АҚШ президенти Барак Обама.

АҚШ президенти Барак Обама Айрин довули кучсизлашиб бораётгани, аммо хавф ҳануз сақланиб қолаётганини айтди.

Оқ Уйдаги нутқида Обама соҳил бўйидаги шаҳарларни сув босиши ва электр узилиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирлар борлигини ҳам қўшимча қилди.

- Гарчи шимолга қараб ҳаракатланаётган довул кучсизлашган бўлса-да, у кучли ёғингарчиликни олиб келгани боис хавфли бўлиб қолмоқда. Кўплаб америкаликлар дарёлар ўзанидан ошаётгани учун яқин кунларда электр узилишидек муаммо хавфи остида яшамоқда, - деди Барак Обама.

Кўплаб шаҳарлар, шу жумладан, Ню Йоркка бу довулдан кутилганидан кўра камроқ зарар етди.

Айрин довули оқибатида камида 20 одам нобуд бўлди. АҚШнинг Шарқий соҳилига яқин қатор штатларда миллионлаб одам электрсиз қолди.

Соатига 80 километр тезликда ҳаракатланган Айрин аввалига тўфон, деб кўрилган ва кейинчалик унинг даржаси тропик довулга тенглаштирилган эди.
XS
SM
MD
LG