Линклар

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 28 август куни янги қурилган икки иншоот — автомобиллар учун мотор чиқарадиган завод ва маҳаллий рейслар учун қурилган янги аэровокзални бориб кўрди.

Тошкент вилоятининг Занигота туманида қурилган General Motors Powertrain Uzbekistan мотор заводи General Motors мухандислари тайёрлаган янги русумдаги моторларни ишлаб чиқаради.

Ҳозир 450 одам ишлаётган завод 2013 йилда тўла қувват билан ишга тушгач жами 1200 ишчига эга бўлади.

Завод ишчиларига ўз ноёб маслаҳатларини берган президент Каримов бу ерда ишлаётган ёшлар мустақиллик даврида етишган мутахассилар эканига урғу берди.

Кейин эса президент Ўзбекистон мустақиллигининг 20 йиллиги муносабати билан қуриб битказилган ва соатига 400 йўловчига хизмат кўрсатиши айтилган янги аэровокзалга борди.

ЎзА агентлиги хабарига кўра, Ислом Каримов бу ерда асосий эътиборни йўловчилар хавфсизлигига қаратган.
XS
SM
MD
LG