Линклар

Ўзбек журналистларидан тизза, кўкрак ва елкани очмаслик сўралди


Ўзбекистон телевидениесида ишловчи аёллардан очиқ ва калта кийимлар киймаслик "қатъий талаб" қилинди.

Бу ҳақда Ўзбекистон телерадиокомпаниясидаги манбаларга таяниб, собиқ тележурналист Саодат Омонованинг айтишича, компанияда ўтган катта йиғилишда раҳбарият аёлларнинг кийинишини ислоҳ қилиш заруратидан гап очган.

Шу тариқа, мажлис аҳли аёллардан тизза, кўкрак ва елка қисми очиқ бўлган кийимларни киймаслик, бунинг ўрнига миллий кийим кийишни қатъий талаб қилиш керак, деган хулосага келган.

Саодат Омоновга кўра, шу вақтга қадар бундай талаблар кўпроқ тавсия оҳангида янграган.

- Ҳозир бу талабнинг қатъий қўйилганини айтишди. Аммо, бу талаб бажариладими ёки йўқми — билмайман. Бир тарафдан, миллийликка амал қилиш яхши. Аммо, иккинчи тарафдан, одамларнинг кийинишини чегаралаш уларнинг ҳаққини чегаралаш бўлади, - деди Саодат Омонова.
XS
SM
MD
LG