Линклар

"Боламни мактабга юборишга қурбим етмайди"

  • Ҳурмат Бобожон

Бир болани мактабга ҳозирлаш учун¸ камтар ҳисоб-китобга кўра¸ ота-она 100-150 доллар харажат қилиши лозим.

Бир болани мактабга ҳозирлаш учун¸ камтар ҳисоб-китобга кўра¸ ота-она 100-150 доллар харажат қилиши лозим.

Мактабга бориш харажатларига қурбим етмаганидан¸ боламни уйда олиб ўтиришга мажбурман¸ дейди қашқадарëлик ишсиз¸ бева аëл.


Бева аëл ҳасрати

Уч фарзанди билан эридан бева қолган қашқадарёлик Саломат опа ишсиз экани, кийинтиришга пули йўқлигидан фарзандларини бу йил мактабга бера олмаслигини айтади.

- Олдин турмуш ўртоғим боқар эди. Турмуш ўртоғим ўтгандан кейин уч болам билан ëлғиз қолганман. Ўғлимнинг учинчи синфгача маълумоти бор. Ўқитишга ҳам шароитим бўлмаган. Ўғил бола мардикорлик қилиб кунини кўрар¸ деб бир бало қилиб қизимни коллежда ўқитдим. Ана энди бунга ҳам иш йўқ.

Озодлик: Фарзандларингиз бу йил мактабга бормайдими?

- Биттаси иккинчи синфда ўқийди. Мактабга қўймайман, чунки на дафтар бор, на ручка бор, на бошқа нарса бор. Иложим йўқ.

Озодлик: Мана 40 ëшда экансиз. Ишласангиз бўлмайдими?

- Иш бўлса ишлайманми? 5 йилдан буëн, турмуш ўртоғим ўтгандан буëн иш қидираман. Иш топа олмайман. Қаерга борсам, очиқчасига пора сўрайди. Мен қаердан топиб бераман? Болаларимнинг нонига топиб бера олмаган пулни ишга киришга порани қаердан топиб бераман?

Озодлик: Қанақа ишга пора сўради?

- Оддий бир фаррошликка. Мисол учун¸ тез ëрдамга ишга кирмоқчи бўлсам¸ ойлиги яхшироқ, бир-бир ярим миллион пора сўрайди. Мана ëнимизда Термопласт деган завод бор. Унинг дарвозасига яқин йўлаб бўлмайди. Икки-уч миллион билан кирилади ишга. Мен 50-60 минг берадиган ишда ишлай олмайман. Мана бу йил мазам бўлмагани учун томимнинг усти сувоқсиз қолди. Уйимнинг деразалари¸ мана клëнканинг овози¸ ойнаси йўқ. Ëққан ëмғир уйимга ëғади. Шароитим йўқ умуман. Қишнинг кунида шундай ўлимларимга рози бўламан. Эшигимнинг теварагидаги лойи одамнинг белигача чиқади. Эшикларим синиб кетган. Уйимда ëқишга печка йўқ. Печкага ëқилғи йўқ. Газнику айтмаса ҳам бўлади. Нима қилишим керак? Кимга мурожаат қилай мен? Дардимни кимга айтай? Ҳақиқат бор. Ҳақиқат кимга бор бу ерда? Стулда ўтирганлар учун ҳақиқат бор. Оддий халқ учун ҳеч қандай ҳақиқат йўқ, дейди қашқадарëлик Саломат опа.


Ҳожибой ҳам сиғмай қолди...

Ўзбекнинг машхур қизиқчиси, марҳум Ҳожибой Тожибоев ҳақида нега телевидениеда гапирилмайди, ўзбекнинг Петросяни унут бўлиб кетяптику, дейди наманганлик Ихтиёр.




Кореяга келин бўлиб тушиш тарихи...

Жанубий Кореяга турмушга чиқиб, корейс эридан ажрашган ўзбек келинларидан бири бугун туғилган куним бўлгани учун сизларга телефон қиляпман, деб қолди.




********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG