Линклар

Ливия исёнчилари М.Қаддафийдан ҳануз хавф бор, демоқда


Ливия Миллий кенгаши раҳбари Мустафо Абдул Жалил.

Ливия Миллий кенгаши раҳбари Мустафо Абдул Жалил.

Қаердалиги номаълум қолаётган Муаммар Қаддафий, Ливия исёнчилари фикрича, ҳануз мамлакат ичкариси ва ташқарисида бирдек хавфли бўлиб қолмоқда.

Ливия Миллий кенгаши раҳбари Мустафо Абдул Жалил буни таъкидлар экан НАТО раҳбариятидан исёнчиларга кўмагини давом эттиришни сўради.

Ливия исёнчилари етакчиси Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида исёнчиларни қувватлаган давлатлар расмийлари билан учрашувда шундай баёнот берди.

Айни кезда қароргоҳи Ню Йоркда жойлашган Human Rights Watch ташкилоти Муаммар Қаддафийнинг ўғли Ҳамис қўлидан қочиб келган гувоҳга таяниб, 23 август куни 150 дан ортиқ маҳбус Ҳамис бошчилигидаги ҳарбийлар томонидан ўлдирилгани ҳақида фактлар борлигини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG