Линклар

Суриялик фаоллар президент Башар ал-Ассад режимига қарши изчил намойишлар давом этаётган Растон шаҳрига ҳукумат қўшинлари жойлаштирилаётганини айтмоқда.

Фаолларнинг сўзларига кўра, бу шаҳарда кучли отишма овозлари эшитилган ва аҳоли шаҳарни тарк этаётгани кузатилган.

Сурияда шу йил март ойи ўрталарида бошланган намойишларнинг ҳукумат қўшинлари томонидан бостирилиши натижасида 2 минг 200 дан ортиқ одам ўлдирилгани айтилади.

АҚШ ва Европа етакчилари президент Ассаддан истеъфо беришни такрорий равишда сўраб келмоқда.

Ҳаттоки, Суриянинг яқин иттифоқчиларидан бири кўрилган Туркиянинг Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳам Ассадни ўз режими Тунис, Миср ва Ливия режимлари юз тутган кунга учраши мумкинлигидан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG