Линклар

logo-print
29 август куни эрталаб Муаммар Қаддафийнинг рафиқаси ва икки ўғли, бир қизи Ливиядан Жазоирда ўтди.

Бу ҳақда Жазоир Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Ливия Миллий кенгаши раҳбари Мустафо Абдул Жалил исёнчилар Жазоирдан Қаддафий оиласини Ливияга топширилишини талаб қилишини таъкидлади.

Айни пайтда полковник Қаддафийнинг ўзи ва унинг яна тўрт ўғли қаерда эканлиги ҳануз номаълумлигича қолмоқда. Душанба куни Қаддафийнинг Бени-Валид шаҳрида экани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Бироқ бу маълумот ҳозирча тасдиқлангани йўқ.

Аснода Ливияда фақат Сирт шаҳри ва мамлакат жанубидаги бир қанча ҳудудларгина Қаддафийга содиқ кучлар назоратида қолмоқда.
Ливиянинг бошқа ҳудудлари тўлалигича исёнчилар назоратига ўтди.

Ливий исёнчилари капитани Муҳаммад Салимга кўра, Қаддафийга содиқ кучлар назоратида қолаётган Сирт шаҳри учун кураш ўта шиддатли бўлади.

- Шубҳасиз у ерда катта жанг бўлади, чунки улар Қаддафийга содиқ ва энди биз уларга қарши қурол ишлатишга мажбур бўламиз, деди исёнчилар капитани.
XS
SM
MD
LG