Линклар

Владивостокнинг Русский оролидаги Яқин Шарқ федерал университети қурилишида ишлаётган 500 ишчи ва 100 қўриқчи ўртасида мажоро келиб чиқди.

Рус матбуоти тарқатган маълумотга кўра, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Туркия фуқаролари бўлган мардикорлар қурилиш ҳудудига спиртли ичимлик олиб келишни таъқиқлаган қўриқчиларни тошбўрон қилган.

Приморье ўлкаси ҳуқуқ-тартибот ходимларига кўра, жанжални бостириш учун полиция чақирилган. Қўриқчилар ва полициячилар мардикорларга нисбатан куч қўлламагани айтилмоқда.

Тартибсизлик оқибатида тўрт полициячи ва тўрт мардикор оғир жароҳатланган. Бир ишчини полицияга қарашли ит тишлаб олган ва у шифохонага ётқизилган, яна уч мардикор енгил жароҳатланган.

Айни пайтда тартибсизлик бўйича полиция текшируви ўтказилмоқда.
XS
SM
MD
LG