Линклар

logo-print
БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Ўзбекистон мустақиллигининг 20 йиллиги муносабати билан президент Ислом Каримов номига табрик мактуби йўллаб, ўзбекистонликларни байрам билан қутлади.

Ўзбекистоннинг минтақавий муносабатларда етакчилик мавқеи мустаҳкамланаётганини таъкидлаган жаноб Бан Ки Мун “Ўтган йили Қирғизистон жанубидаги фожиали вақеалар пайтида Ўзбекистон кўрсатган мадад учун яна бир бор миннатдорчилик изҳор этиши”ни айтади.

Ўзбекистон ҳукуматининг расмий портали gov.uz сайтида эълон қилинган мактубга мувофиқ, Бан Ки Мун жаноблари президент Ислом Каримовнинг “Афғонистонни иқтисодий жиҳатдан қайта тиклаш, тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш борасидаги изчил саъй-ҳаракатларини юксак қадрлаши”ни билдирган.
XS
SM
MD
LG