Линклар

logo-print
Суриянинг Растан шаҳрида ҳукумат кучларининг ҳарбий амалиётлари давом этмоқда.

Душанба куни Суриянинг бир қанча шаҳарларида Башар Ассад истеъфосини талаб қилиб ўтказилган норозилик намойишлари чоғида камида 5 одам қурбон бўлган.

Айни пайтда Сурияга қарши халқаро босим кучайиб бораяпти.

АҚШ Давлат департаменти Туркия ва Араб давлатлари лигасини қўллаган ҳолда, Башар Ассад халқаро миқёсда аввалгига нисбатан янада "кўпроқ яккалаб қўйилган"ини таъкидлади.

Аснода Европа Иттифоқида Сурияга нисбатан санкция қўллаш масаласи кўрилмоқда.

БМТ маълумотига кўра, Сурияда март ойидан буён 2200 дан зиёд одам ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG