Линклар

Яман президенти Али Абдуллоҳ Солиҳ мамлакатда президент сайлови ўтказишга тайёрлигини яна бир бор маълум қилди.

Яман давлат ахборот агентликлари орқали халққа етказилган ушбу хабарда сайловнинг аниқ санаси ҳақида бирор-бир маълумот йўқ.

Солиҳ аввал ҳам Яман мухолифатига мурожаат қилиб, ҳокимиятни топширишга тайёр эканлиги, бироқ уни давлат тўнтариши орқали эмас, сайлов йўли билан топширажагини билдирган эди.

Июн ойида яраланганидан кейин Саудия Арабистонига даволаниш учун кетган Солиҳнинг Яманга қачон қайтиши ҳануз номаълумлигича қолмоқда.

Яманда январ ойидан буён президент Солиҳнинг истеъфога чиқиши талаби билан ҳукуматга қарши оммавий намойишлар ўтказилаяпти.
XS
SM
MD
LG