Линклар

logo-print
Чет элга бориб қайтган ўзбекистонликларни эндиликда юқумли касалликлар, хусусан, ОИТС ва ОИТВ бўйича тиббий текширувдан ўтказиш режалаштирилмоқда.

Uzinform.com ахборот порталининг ёзишича, Ўзбекистондаги одам савдосига қарши кураш бўйича идоралараро комиссияси бу тадбирни амалга оширилишини мамлакатда тери-таносил касалликлари кўпайгани билан изоҳламоқда.

Мазкур комиссия бунда асосан хорижга ишлаш учун кетган ўзбекистонликларни назарда тутади.

Айни пайтда ушбу тартиб қачондан бошлаб жорий этилиши маълум қилинганича йўқ.

Хоразм вилоят юқумли касалликлар шифохонасида ишловчи шифокорлардан бири Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда хорижга кетган айрим ўзбек аёллари фоҳишалик билан шуғулланиш орқали турли касалликларни юқтириб қайтаётган бўлса, ишлашга кетган ўзбек эркаклари эса пала-партиш жинсий алоқа қилиш ортидан юқумли касалликларга дучор бўлаётганларини айтди.
XS
SM
MD
LG